Get Mystery Box with random crypto!

#МашаАллоҳ Фарғоналик аёл бирданига тўрт нафар чақалоқни дунёг | Fargʻonaliklar | Расмий канали

#МашаАллоҳ
Фарғоналик аёл бирданига тўрт нафар чақалоқни дунёга келтирди

Фарғона шаҳрида яшовчи Умирзақовлар оиласида 2024 йилнинг 1 май куни 4 нафар чақалоқ, бир нафар қиз уч нафар ўғил фарзанд туғилди.

Оила боши Мирзабобирнинг айтишича, 2019 йил 1 май куни тўйлари бўлган. Орадан беш йил вақт ўтиб, 2024 йилнинг 1 май куни Яратган уларни бирданига 4 нафар фарзанд билан сийлади.

Болаларга Фотимахон, Муҳаммад Али, Муҳаммад Юсуф, Муҳаммад Содиқ деб исм қўйилди. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши.


(Фарғоналиклар каналига қўшилинг )
https://telegram.me/joinchat/onc4d6-RApQwN2Vi