Get Mystery Box with random crypto!

Чортоқда автомобиль каналга тушиб кетди Фавқулодда вазиятлар | FARG'ONA | Расмий канали 🇺🇿

Чортоқда автомобиль каналга тушиб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, куни кеча Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетган. Маълум бўлишича автомобилда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобиль каналдан олиб чиқилган.

"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", — дейилади вазирликнинг хабарида.


@FARGONA  - энг тезкор ва мухим  янгиликлар каналига аъзо бўлинг