Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ! Уйингизда малика бўлсин, Майли, | FARG'ONA | Расмий канали 🇺🇿

ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!


@FARGONA  - энг тезкор ва мухим  янгиликлар каналига аъзо бўлинг