Get Mystery Box with random crypto!

Фақат Ўзбекистонда пул тўлаш учун навбат турилса керак. Фарғо | Test chanel

Фақат Ўзбекистонда пул тўлаш учун навбат турилса керак.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ( Обл ГАИ)да янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун кечки соат 20³⁶ да олинган видео.

Видео эгаси айтишича 2 кундан буён расмга тушиш учун навбати келмаяпти.

Шунча одамга фақат битта фотоаппарат эканлигидан нолишмоқда.

Доим шундай одам кўп бўлади. Шу операторларни кўпайтириб қўйса бўлмайдими? Кунига миллионлаб пул тушади, одамларни қийнамай, навбатни камайтириш учун, қўшимча жиҳоз нега олишмайди, ҳайронман. Агар ИИБ ЙҲХБ буни эплолмаса, ҳайдовчилик гувоҳномаси беришни тўлиқ Адлия( Давлат хизматлари агентлиги)га олиб бериш керак.

Фикримча бу фуқаролар асосан биринчи марта ҳайдовчилик гувоҳномаси олаётганлар. Агар алмаштирмоқчи бўлаётганлар бўлса, ҳамма Обл ГАИга бориши шарт эмас. Давлат хизматлари марказида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш мумкин.

Olimjon Haydarov

(FARG'ONALIKLAR )
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6uDupOAr1FKL9w8Q