Get Mystery Box with random crypto!

Farg’onaliklar24 | Uzb

Telegram kanalining logotibi fargonaliklar24uzb — Farg’onaliklar24 | Uzb F
Telegram kanalining logotibi fargonaliklar24uzb — Farg’onaliklar24 | Uzb
Kanal manzili: @fargonaliklar24uzb
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49
Kanalning ta’rifi

Farg'onaning tezkor xabarlari
Telegram T.me/Fargonaliklar24
Sayt www.Fargonaliklar24.uz
@Xabarlar_yuboring

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-06-26 01:27:29

34 views22:27
Ochish/sharhlash
2022-06-24 20:58:03
Фарғонада чин етим болаларнинг ҳайдовчилик курсларига ўқиш пуллари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 100% тўлаб берилди.

Ундан ташқари ушбу болaларга бир марталик моддий ёрдам пуллари, айримларига озиқ-овқат харажатлари берилиб керакли меҳр- эътибор кўрсатилди

Фарғона Шахар Ёшлар Агентлиги маъсулларига коттакон рахмат

@Yangiliklar_24_soat
36 views17:58
Ochish/sharhlash
2022-06-22 14:10:57
ДИҚҚАТ ҚИДИРУВ!

Файзиматова Иродахон 13.06.1993-йилда туғилган, Ўзбекистон тумани Дўнгсарой қишлоғида яшаган.
Руҳий носоғлом, ўзини таништира олмайди, уйидан чиқиб кетганида устида жигарранг оқ гулли кўйлакда, бошида оқ шарфи бўлган.
17.06.2022 йил куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Ушбу фуқарони кўрганлар ҳудудий ИИБга хабар беришлари, 102 рақамига, ёки +998911440439, +998916874474 ёки +998735393202 рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади.

Обуна бўлинг @Fargonaliklar24
37 views11:10
Ochish/sharhlash
2022-06-11 13:26:48
Тоғдан тушган садога боғдан келган жавоб

Санъаткор қадри деб номланиши керак бўлган видеони кўриб жахлини ичига ютганлар ҳам бўлгандур-а.
Ислом Каримов барибир яхши инсон эди.

#Удаврларнархнавоосмонэмасди
79 views10:26
Ochish/sharhlash
2022-05-12 14:25:58
Давлатимиз раҳбари Фарғона вилояти Бувайда туманида қурилган мебелсозлик мажмуасини бориб кўрди, янги бинода иш бошлаган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.
Бувайдада кўпчилик уста дурадгор. Уларнинг маҳсулотлари Фарғона водийсидан ташқари Тошкент шаҳри, узоқ вилоятларгача етказиб берилади.
Қорақалпоғистон ва вилоятларда мебелбоп дарахтлар етиштириш, қайта ишланган ёғоч маҳсулотлар тайёрлашни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства ознакомился с деятельностью комплекса по производству мебели в Бувайдинском районе Ферганской области, поговорил с ремесленниками, приступившими к работе в новом здании.
Мебельное дело - семейное занятие многих жителей Бувайды. Их продукция поставляется не только в Ферганскую долину, но и в город Ташкент и далекие регионы.
Даны поручения по расширению выращивания деревьев в качестве сырья для мебельной промышленности в Каракалпакстане и регионах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mebelsozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
156 views11:25
Ochish/sharhlash
2022-05-12 08:34:34
Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @Yangiliklar_24_soat
103 views05:34
Ochish/sharhlash
2022-05-12 07:39:48
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига боради.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 12-13 мая совершит поездку в Ферганскую область.
Программой поездки предусмотрено ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, текстильной и других отраслей, созидательной работой в махаллях, проведение совещания по социально-экономическому развитию региона.

Facebook|Instagram|Twitter
83 views04:39
Ochish/sharhlash
2022-05-05 03:37:20 Беш кун давомида йигирмадан зиёд вазирлик ва идора раҳбарлари Фарғона вилоятида оммавий қабуллар ўтказади!

Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, республикамиз вилоятларида май-июль ойлари мобайнида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамда ҳудудий ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликларивазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади.

Мазкур қабуллар жорий йилнинг 5-11 май кунлари Фарғона вилоятидан бошланади.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

Фарғона вилоятида ўтказиладиган
оммавий қабуллар жадвали*

Аҳоли келадиган ҳудудлар номи, Оммавий қабул ўтказиладиган жой, Сана ва вақти

Қўқон ш. Данғара,Ўзбекистон , Бешариқ ва Фурқат туманлари аҳолиси учун

Қўқон университети биноси

5 май,
соат 12:30 да

Боғдод, Бувайда, Учкўприк,Риштон ва Сўх туманлари аҳолиси учун

Боғдод туманидаги Конизар Нуронийлар боғи

6 май,
соат 10:00 да

Қўштепа, Ёзёвон, Олтиариқ туманлари аҳолиси учун

Қўштепа туманидаги 1-ИДУМ (эски Транспорт коллежи)

7 май,
соат 10:00 да

Марғилон ш., Тошлоқ, Қува туманлари аҳолиси учун

Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғи

10 май,
соат 10:00 да

Фарғона т, Фарғона ш, Қувасой ш. аҳолиси учун

Фарғона туманидаги Мозортаги истироҳат боғи

11 май,
соат 10:00 да



* Оммавий қабуллар ўтказиладиган баъзи жойлар объектив сабаблар туфайли ўзгариши мумкин. Шунинг учун бир кун аввал Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси телефон рақами орқали: +998 73-244-10-00 аниқлик киритиб келишингиз сўралади.

Кейинги вилоятлардаги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади.


@Yangiliklar_24_soat

https://t.me/Yangiliklar_24_soat/20489
103 views00:37
Ochish/sharhlash
2022-05-02 12:42:26
KO'NGLI YARIM BOLALARGA ULASHILGAN QUVONCH

Valiyevlar xonadoni Hayitni qanday kutib oldi?
https://t.me/AhrorZiyojurnalist
77 views09:42
Ochish/sharhlash
2022-05-01 19:59:20
Фарғонада Миллий гвардия кўмаги билан 5 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

Батафсил https://vodiy24.uz/oz/blog/3173


VODIY24 | RASMIY
KANALIGA A'ZO BO'LISH
https://t.me/joinchat/AAAAAEk31uC53Lsj39k3jA
75 views16:59
Ochish/sharhlash