Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаддан зиёд овқатланиш (бўкиб қолиш)нинг белгилари қандай? | FARG’ONA24 | Расмий канали

Ҳаддан зиёд овқатланиш (бўкиб қолиш)нинг белгилари қандай?

Ҳаддан зиёд овқатланиш (бўкиб қолиш) овқат ҳазм тизимининг зўриқиши билан кечадиган ҳолат бўлиб, бунга кўп миқдорда ва яхши чайнамай овқатланиш ҳамда аралаш таомланиш сабаб бўлади. Бўкиб қолиш белгилари:

Қоринда оғриқ ва оғирлик ҳисси;
Кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши;
Метеоризм (ичакларда газ йиғилиши);
Оғизда ёқимсиз ҳид пайдо бўлиши;
Ҳаракатнинг чекланиши.

Ушбу ҳолатда овқатни тезроқ ҳазм бўлиши учун жисмоний машқлар билан шуғулланиш аҳволни янада ёмонлаштиради. Бунда энг яхши ёрдам пиёда юриш бўлиб, пиёда юриш тез эмас, бир маромда енгил бўлиши лозим. Бундан ташқари организмда енгиллик ҳис қилгунга қадар ухламаслик керак. Бу ҳазм жараёнини секинлашишига сабаб бўлади. Овқат ҳазм бўлишига ёрдам бериш учун минерал сув ва кўк чой ичиш, карам, олма истеъмол қилиш мумкин.

Шифокор Ҳилола Жумаева

Каналга уланинг :
@FARGONA_24