Get Mystery Box with random crypto!

Янги йил келмоқда! Кулайми, йиғлайми билолмай қолдим, Аламдан | FARG’ONA24 | Расмий канали


Янги йил келмоқда!

Кулайми, йиғлайми билолмай қолдим,
Аламдан кўнглимни қўйдим ҳоритиб,
Юрагим эзилиб ўйларга толдим,
Янги йил келмоқда Отам қаритиб.

Сочининг оқлари кўпайиб яна,
Томирлар бўртибди қўлларда ана,
Ўтиб кетибдида бир йил ҳам мана,
Янги йил келмоқда Онам қаритиб.

Белларин букибди йиллар шамоли,
Йироқлаб кетибди ёшликнинг соли,
Менку яшаяпман дардлардан ҳоли,
Янги йил келмоқда Отам қаритиб.

Жарангдор овози пастлашиб бироз,
Юзини ажинлар қилибди пардоз,
Қалбимдан чиқади оғриқли овоз,
Янги йил келмоқда Онам қаритиб.

Кулайми, йиғлайми билолмай қолдим,
Аламдан кўнглимни қўйдим ҳоритиб,
Юрагим эзилиб ўйларга толдим,
Янги йил келмоқда Отам қаритиб.
Янги йил келмоқда Онам қаритиб.

Каналга уланинг :
@FARGONA_24