Get Mystery Box with random crypto!

#АРГОС_сарҳисоби #Мутахассис_таҳлили Бошқарувда гендер тенг | Farangiz Baxtiyarovna

#АРГОС_сарҳисоби
#Мутахассис_таҳлили

Бошқарувда гендер тенгликни таъминлаш: эришилган натижалар, устувор вазифалар

... Гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари доирасида бошқарув лавозимларида ишловчи хотин-қизлар улушида ўсиш тенденцияси кузатилиб ҳозирда улар солмоғи 27,7 фоизни ташкил этмоқда.

“Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури доирасида 47 нафар хотин-қизлар ўқитилиб test.argos.uz платформасида тест синовларидан ўтказилди ҳамда Миллий кадрлар захираси базасига киритилди. Ўқув дастурининг 2-мавсумида яна 53 нафар хотин-қизларни ўқитиш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари лавозимига 57 нафар, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосари лавозимларига 19 нафар, “Салоҳиятли кадрлар захираси”га 100 нафар, шунингдек, “Ёш раҳбар кадрлар” захирасига 10 нафар хотин-қизлар саралаб олиниб, Миллий кадрлар захираси базасига киритилди...

Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz