Get Mystery Box with random crypto!

Энди вазирликлар ўзига тегишли соҳадаги қўмита, агентлик ва ин | Farangiz Baxtiyarovna

Энди вазирликлар ўзига тегишли соҳадаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

Бу эса муайян битта соҳадаги барча давлат органларининг ЯГОНА СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШДА ТИЗИМЛИ ФАОЛИЯТ юритишини таъминлайди ҳамда соҳани комплекс ривожлантиришга хизмат қилади.

“ОНЛАЙН ҚАБУЛ”, “ВИРТУАЛ ТАШРИФ” каби замонавий технологияларга асосланган масофавий усулларни қўллаш - давлат хизматчиларини, айниқса, сиёсий лавозимлардаги раҳбарларнинг қийматли вақтларини муҳим қарорлар қабул қилишга кўпроқ сафарбар этишга ҳамда янада кўпроқ фуқароларнинг масалаларини ҳал қилишга имкон беради.

Бу орқали эса натижадорлика йўналтирилган ихчам ва самарали бошқарувга ўтишимиз ҳамда мамлакатимизда ҳар бир ИНСОН МАНФААТИ ва қадрини улуғлашга, пировардида эса ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШга эришишимиз мумкин бўлади.





@Farangiz_Zaynobiddinova