Get Mystery Box with random crypto!

Тугатилаётган 12 та давлат бошқаруви органлари рўйхати  През | Farangiz Baxtiyarovna

Тугатилаётган 12 та давлат бошқаруви органлари рўйхати

 
Президент фармонига кўра:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги – Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги – вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги – вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.