Get Mystery Box with random crypto!

Мурожаатнома - ўтган давр сарҳисоби ва таҳлили ҳамда келгуси | Farangiz Baxtiyarovna

Мурожаатнома - ўтган давр сарҳисоби ва таҳлили ҳамда келгуси марралар учун устуворликлар ва аниқ вазифаларни белгилашда муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги Мурожаатномада Давлат раҳбарининг илмга бўлган эътибори, “нажот таълим ва илмда, келажак эса муаллимларга боғлиқдир” деган жумлалари ёш олима сифатидаги шижоатимни янада кучайтирди.

Президентимиз 2023 йилдаги энг устувор йўналишларнинг биринчиси сифатида “Ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш”ни таклиф қилди.

Бунда “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш, давлат аппаратида такрор функцияларни бажарувчи кераксиз штатлар ва ташкилотлардаги юқори марказлашувни бартараф этиш тўғрисида вазифаларни таъкидлади.

Шунингдек, ҳозирда янги маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармон имзолагангани ҳамда ушбу ҳужжатга асосан вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилиши, давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқартирилишини айтиб ўтди.

Давлат хизматчиси сифатида шуни англадимки: эндиликда, фаолиятимизда натижадорлик устувор бўлади ҳамда тизимда билимли, фидоий, халқ билан конструктив мулоқот ўрната олган ва касбий компетенцияларини замон билан ҳамнафас равишда доимий ривожлантириб борувчи энг салоҳиятли кадрларгина фаолият юритиши ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан кафолатланган “ҳуқуқий мақом” ва ижтимоий ҳимояга эга бўлиши мумкин бўлади.

@Farangiz_Zaynobiddinova