Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ЖЧ-2026'га йўлланма олиши учун нечта босқичдан ўтиш | Fan Club Uzbekistan |🇺🇿

Ўзбекистон ЖЧ-2026'га йўлланма олиши учун нечта босқичдан ўтиши лозим?

Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ-2026 саралаш босқичи форматини тақдим қилди.
Финал босқичидаги квоталар сони кўпайганига (4 та жамоа ўрнига 8,5 та) қарамай, турнир формати соддалаштирилмаган.
Биринчи саралаш босқичида ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган 22 та жамоа қуръа бўйича 11 жуфтликка бўлинган ҳолда уй ва сафар тизимида ўзаро беллашади. Мазкур жуфтликлар ғолиблари иккинчи босқичга йўл олади, мағлубиятга учраган жамоалар эса кейинги саралаш турнирини кутишга мажбур.
Иккинчи босқичда 36 та жамоа (ФИФА рейтингидаги энг яхши 25 жамоа + биринчи саралаш босқичининг 11 ғолиби) 4 тадан 9 гуруҳга бўлинади. Учрашувлар икки давра давомида бўлиб ўтади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган термалар, жами 18 та жамоа учинчи босқичга йўл олади.
Учинчи босқичда ушбу 18 жамоа ҳар бири 6 тадан ташкил топган уч гуруҳга бўлинади. Учрашувлар икки давра мобайнида ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан энг юқори ўринларни эгаллаган икки терма, жами 6 жамоа тўғридан-тўғри ЖЧ-2026 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Мундиал чиптасини тақдим этувчи қолган 2 та йўлланма ва қитъалараро плей-офф босқичидаги 1 та йўлланма тўртинчи босқичда ўйналади. Учинчи босқичда гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган термалар, жами 6 та жамоа ушбу босқичда иштирок этади. Тўртинчи босқичда 6 жамоа учтадан иккита гуруҳга бўлинган ҳолда бир давра давомида ўзаро тўқнаш келади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри финал босқичига йўл олади. Иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар эса қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун курашади.

https://t.me/FanClubUzbekistan