Get Mystery Box with random crypto!

'Қачон-ки пешонанг саждага тегса ва қачон-ки рибони йиғиштирса | 😍📚ESKIZLAR✏🖌

"Қачон-ки пешонанг саждага тегса ва қачон-ки рибони йиғиштирсанг роҳат кўрасан, иншааллоҳ. Очиқ гапирдим, дилинг оғримасин! Сенга ачинаман. Умринг Аллоҳни танимай ўтяпти. Бошинга шунча
бало келди. Бекорга дейсанми? Ҳаётингни янгидан бошлашингни тавсия қиламан. Кўрасан ҳаммаси бошқача бўлади. Аввал Аллоҳга тавба қил! Рибони йиғиштир!", жавоб қилди Абдуллоҳ жон куйдириб.
"Рибо? Нима у?", сўрадим тушунмай.
У эринмай шунақанги майдалаб тушунтириб берди-ки, кўз олдимдан бутун умрим ўтиб кетди. Ҳаётимдаги топган пулларимда рибосизини тополмадим. Абдуллоҳни оғзимни очганимча эшитиб ўтиравердим. Рибога ҳадис, оятлардан мисоллар келтирди. У гапирарди, мен эса ўзимга ўзим гапирардим. Эссиз умрим... Диплом дебман, мартаба дебман, иззат-шараф деб юраверибман. Эссиз ҳаётим... Эссиз оилам... Эссиз болаларим...
Яна йиғлашни бошладим. Абдуллоҳ қўлини елкамга қўйиб: "Қўй, йиғлайверма! Энди хатоларингни тузатиб яша! Ҳеч қанча умримиз қолмади. Буёғига охиратга тайёрланишимиз, кетишга ҳуржунни тўлдиришимиз керак", деди куюниб. Кўз ёшларимни артганча, унинг гапини тасдиқлаб бошимни силкитдим.
Шунчалик унинг гапларига маст бўлибман-ки, вақт алламаҳал бўлиб, шом кирганини ҳам пайқамай қолибман. Абдуллоҳни уйимга таклиф қилиб, ғира-ширада кўчага чиқдим. Тўғрисини айтсам, ҳеч уникидан кетгим келмади. Қани энди тонггача суҳбатлашсам... Жоним шунчалар роҳатланди-ки, дард-аламларим бирмунча мендан чекилган эди.
Уйга келдим. Аёлим мендан ҳавотир олиб ўтирган экан. Мени кўриб йиғлаб юборди. Бечорагинам уни ҳам сиқиб юбордим. Саломига алик олдим-у, ғусл қилгани тўғри ҳаммомга кириб кетдим.

Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик - гуноҳларини яхшилик – савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир. (Фурқон: 70)

Ўша куни илк намозимни китобга қараб ўқидим. Қушдек енгил эдим. Намозга тўймасдим. Яна, яна қўшимча нафлларни ўқий бошладим. Яна давом эттирдим. Яна, яна... Жойнамоз устида ухлаб қолибман. Аёлим турғазмаса, ухлаб қолганимни билмасдим ҳам. "Адаси туринг! Бомдод бўлди. Жойнамоз устида ухлаб қолибсиз".

Энди мен умуман бошқа одамга айланган эдим. Ишлаб турган жойимдан бўшадим. Ҳатто-ки, даромадининг зўрлиги ҳам мени алдолмади.

Тижорат билан шуғулланишни бошладим. Абдуллоҳ менинг шамчироғим бўлди. Ҳаётимга мазмун кирди. Ўзимда ҳаловат топдим. Ўғиллик бўлдим. Алҳамдулиллаҳ... Ҳозир 13 ёшга кирди. Қизим бор... У 9 ёшга кирди. Ўғлимни ёшлигидан мени йўлга солган синфдошим Абдуллоҳга бердим. Динни ўргансин, Аллоҳни танисин учун. Менинг ёшлигим каби, болаларимнинг ёшлиги увол бўлишини хоҳламадим. Ўғлим ҳозирда Қуръондан 7 порани ёдлаб қўйди. Мен Аллоҳнинг менга берган тақдирига розиман. Ўша синовлар бўлмаганда мен ҳали ҳам залолатда, ботқоқликда юрган бўлар эдим. Ҳар бир нарсада ҳикмат, ҳар бир синовда яхшилик бор экан.

Инсонларга айтарим бор...
Рибодан, судҳўрликдан узоқ туринг! Бу сизларга барака эмас, бало олиб келади. Мен 100% кафолат бераман, рибо - балодир! Бойиб, зўр бўлиб кетсангиз ҳам охирида Аллоҳ таоло сизга уруш эълон қилиб, ҳаммасини битта қилиб чиқариб олади. Вақтида бу нарсадан воз кечинг! Аллоҳга тавба қилинг!

Зулфия Маҳмуд

Ибрат учун яқинларга юборинг!