Get Mystery Box with random crypto!

Баъзи дўстлар гап беради, айримлари чап беради. Баъзилари далд | Erkinova Munavvar

Баъзи дўстлар гап беради, айримлари чап беради. Баъзилари далда берса, яна бирови зарба беради. Қанд бергани бор, панд бергани бор. Кўриб туриб кўрмасликка оладигани қанча, кўрмаса соғинадигани қанча.
Ҳақиқий дўст нафасга ўхшайди — ҳамиша керак.
Ҳақиқий дўст нурнинг ўзи — усиз йўлинг ёришмайди.
Ҳақиқий дўст ота-онангга ўхшайди — доим дуо қилади.
Ҳақиқий дўст ака-укангга ўхшайди — кўрмасанг соғинасан, кўришсанг дилингдагини борича айтолмайсан.
Бир инсонга нисбатан меҳр жўшиб, дўст бўлдингизми — бу ҳикмат.
Етти ёт бегона билан туғишгандек муносабатдамисиз — бахтлисиз.
Сизнинг номингизни айтиб, менинг дўстим шу дедими — унинг қадрига етинг.
Сизни дўстим деб ота-онаси, оиласи, фарзандларига мақтандими — шунга муносиб бўлинг.
Зеро, Аллоҳ дўст бўлганларни, дўст бўлиб эзгуликларга бош қўшганларни хуш кўраркан.

https://t.me/erkinovamunavvara