Get Mystery Box with random crypto!

ТЕАТР САНЪАТКОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ Қашқадарё вилоят Мусиқал | НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

ТЕАТР САНЪАТКОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ
Қашқадарё вилоят Мусиқали драма театрида фаолият юритиб келаётган бир гурух нафақадаги санъаткорлар "Халқаро театр куни" муносабати билан Қарши шаҳридаги "Мумтоз" тўйхонасида тўпланишди. Бу ерда ташкил этилган "Кекса авлод вакиллари учрашуви"да соҳа вакиллари билан бирга ёш истеъдодли театр санъаткорлари ҳам таклиф этилдилар. "Бир пиёла чой" устида кечган самимий суҳбатдан баҳраманд бўлган иштирокчилар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Тадбир сўнгида соҳада кўп йиллар ҳалол меҳнат қилган фахрийлар вилоят "Нуроний" жамғармаси ҳисобидан муносиб тақдирландилар.
Акмал ҲАЙИТОВ,
"Нуроний" жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлими масул ходими.