Get Mystery Box with random crypto!

КЎКДАЛАДА 'УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ' Яқинда тумандаги 77-умумий | НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

КЎКДАЛАДА "УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ"
Яқинда тумандаги 77-умумий ўрта таълим мактабида, "Уч авлод учрашуви" ўтказилди. Тадбирда 300 нафардан ортиқ нуроний-кексалар, маҳалла оқсоқоллари, ҳамда ўрта ёшлилар иштирок этдилар. Кўп йиллар мактабда фаолият кўрсатган фахрий ўқитувчилар, ҳожи оталар сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ёшларга сўзлаб бердилар. Шунингдек, ёшларга жорий йилнинг 30 апрелида бўлиб ўтадиган Референдумнинг моҳиятини тушунтириб, унда фаол иштирок этишларини тушунтирдилар.
Фаол ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига Қашқадарё вилоят "Нуроний" жамғармаси томонидан ажратилган эсдалик совғалари топширилди.
Шавкат СУЛТОНОВ,
Қашқадарё вилоят "Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши" аъзоси.