Get Mystery Box with random crypto!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактабларида таълим- | Erkinboyev Bahodirjon | blogi

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактабларида таълим-тарбия олган бир саҳобий бор.
Унинг исми Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу.

- У киши ўз қуллари билан бирга таом тановул қилардилар.

- У кишини танимаганлар у кишини қулдан фарқлай олишмасди.

- Умрлари давомида 30мингдан зиёд қулни озод қилганлар.

- Мол-мулкларини эҳсон ва садақа қилиб ҳам тугата олмасдилар.

- Кўплаб жангларда саҳобаларга қурол-яроғ ва улов борасида ҳомийлик қилганлар.

*

Маълумот учун айтиб ўтаман:
у кишининг умрлари охирида уларда 3.103.000.000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бор эди.

1 динор = 4.36грамм олтин дегани.

Агар бу олтинни ҳозирги халқаро валютага ўгирадиган бўлсак,
$550млрд миқдорга тенг бўлади.

Ҳозирда жаҳоннинг энг бой сармоядорининг умумий бойлиги #Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг бойликларини ярмига ҳам етмайди.

Аммо бу зот шундай мол-мулк соҳиби бўла туриб ҳам бу бойликдан беҳожат умр кечирдилар.

Кибр ва зийнат уларни четлаб ўтди.

Ва бу киши тириклигидаёқ Жаннат башорати берилган 10саҳобанинг бири бўлдилар.

Агар сизда $500млрд эмас, 500млн сўм пулингиз бўлганида, ўзингизни қандай тутган бўлардингиз?

Kanalimizga obuna boʻling

@erkinboyevb