Get Mystery Box with random crypto!

Халққа свет, газ беринг!!! Эй каттакон вазирлар, Берманг энди | ᴇʀᴋᴀᴋʟᴀʀ ᴜᴄʜᴜɴ

Халққа свет, газ беринг!!!

Эй каттакон вазирлар,
Берманг энди таъзирлар,
Ҳаво совуқ халқ йиғлар,
Халққа свет, газ беринг!!!

Бурни оқар боламни,
Зах олдирдим онамни,
Тингланг ҳасрат, ноламни,
Халққа свет, газ беринг!!!

Минбарда ўқиманг ваъз,
Халқ ишонмас энди бас,
Қани бизнинг шунча газ,
Халққа свет, газ беринг!!!

Гапдан исимас уйлар,
Кўчада аёз куйлар,
Айтинг бизни ким ўйлар,
Халққа свет, газ беринг!!!

Қилдик унсиз фарёдлар,
Дарс қилолмас авлодалар,
Дардман бизнинг Фарҳодлар,
Халққа свет, газ беринг!!!

Тадбир қўйиб овутманг,
Қўлга шиорлар тутманг,
Хонамизни совутманг,
Халққа свет, газ беринг!!!

Иссиққина хонангиз,
Ўйнаб юрар болангиз,
Бизни ҳам бир ўйлангиз,
Халққа свет, газ беринг!!!

Не десангиз – биз шаймиз,
Индамасдан яшаймиз,
Кўп нарса сўрамаймиз,
Халққа свет, газ беринг!!!

@UZBOOM