2022-06-14 08:40:04
#УЙЛАНСАНГ #БЎЛАСАН #ХОТИРЖАМ!
Бошинг чиқмас нуқул касалдан,
Бебаҳрасан чунки "асал"дан.
Нолимагил тақдир азалдан,
Орттирмасдан сил ё зотилжам,
Уйлансанг бўласан хотиржам!
Жанонангга юборгин совчи,
Дема: Йўлда учраган ғовчи?
Милтиғинг занг босмасдан овчи,
Сулувга айт: Сен менинг ўлжам,
Уйлансанг бўласан хотиржам!
Булбул турса "сайрашга" яраб.
Ижод қилгил жуфт топиб яйраб.
Жангларга кир "қиличинг қайраб",
Хоҳ арабсан ҳох сенсан ажам,
Уйлансан бўласан хотиржам!
Уйлан, йўқса кўнглинг бузилар.
Дардларинг ҳам қатор тизилар.
Дўст мақтанса кўнглинг эзилар,
"Мақтанишар: Бордир тўрт завжам,
Уйлансанг бўласан хотиржам!
Маззамасми ёр узатса чой,
Солиб берса ширин исли жой.
Фақирмисан Аллоҳ қилар бой?
Сим қоқса ёр: Қайдасиз хўжам?
Уйлансанг бўласан хотирижам!
Дўстим дер: "Бор ёримда сингил,
Уйлан унга қўёлсанг кўнгил.
Дард енгмоқ ҳам бўладир енгил,
Яхшимасми бўлсанг сен божам,
Уйлансанг бўласан ҳотиржам!
Бу дунёда қолсин изларинг,
Букилмасин ғамга тизларинг.
Сен-ла хотин ўғил-қизларинг,
Бўлгунича жаннатларда жам,
Уйлансанг бўласан хотиржам!
"Сув" топ, агар чанқаган бўлсанг,
Чарчоқ олур, чарчаган бўлсанг.
Тирик чоғинг севади, ўлсанг,
Дуо қилар ортингдан ҳар дам,
Уйлансанг бшласан хотиржам!
Дард калхати ич этимни ер,
Укам, насиҳатга қулоқ бер.
Хотиржамлиги йўқ шоир дер:
Десанг ёшга тўлмасин мижжам,
Уйлансанг бўласан хотиржам!
22:17-13.06.2022
Абдураҳмон Мешаян
@erhotinmunosabati
6.9K viewsMurodillo Beeline, edited 05:40