Get Mystery Box with random crypto!

Ифтихор Бир гал анча олис сафарга чиқишга тўғри келди. Аввал | 🇺🇿 Энг зурлари 𝙉1❤🇺🇿

Ифтихор

Бир гал анча олис сафарга чиқишга тўғри келди. Аввал Германияга учдик. Ундан Америкага. Сўнг Швейцарияга. Кейин Англияга.

Ниҳоят Лондондан Тошкентга учадиган бўлдик. Ҳаво кемасига чиқишимиз билан осойишта ва ёқимли овоз янгради: "Ассалому алайкум, хонимлар ва жаноблар! Сизларни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси номидан муборакбод этамиз!" Ростини айтсам, кўзимдан ёш чиқиб кетди. Бу сўзлар менинг тилимда, она тилимда жаранглади! Ватанимдан минглаб чақирим нарида, тағин юзлаб хорижий йўловчилар ўтирган кемада!..

Ақалли мана шу ҳолатнинг ўзи учун Истиқлолга минг бора таъзим қилишга тайёрман!

Ўткир Ҳошимов,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Энг зурлари

https://t.me/engzorlarin1