2022-05-07 16:52:30
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди: қуён алкаш бўлса, келса барибир тўйни файзини бузади, келганидан фойда йўқ деб, қуёни айтмабди...
Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён бостириб кириб:
— Ҳой, шер сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир разбор қиламиз, деса,
Шер тулкига:
— Бор чиқиб ҳал қивор, дебди.
Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кегин қуён қайтиб кирибди:
— Шуми зўринг? Яна борми, дебди.
Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди:
— Яна зўринг борми, деса
Шер бўрига қараб:
— Бор ҳал қивор, дебди.
Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрға турармуш. Шер нима бўлди, деса.
Бўри аранг бошини кўтариб:
— Аҳмоқ тўйингга айиқни ҳам айтмапсан-ку, диямиш...
@eng_sara
2.2K views𝑺𝒂𝒎𝒂𝒏𝒅𝒂𝒓 𝑨𝒉𝒎𝒆𝒅𝒐𝒗, 13:52