Get Mystery Box with random crypto!

Янги йил нишонламаслигингиз учун жиддий 10 сабаб: 1)Сиз мусул | Emro-ALLOHning oshig'i❤️

Янги йил нишонламаслигингиз учун жиддий 10 сабаб:

1)Сиз мусулмонсиз янги йил эса христианларнинг диний байрами!

2)Сиз “Аҳли сунна вал жамоа”ақоидидансиз.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон янги йил нишонламаганлар ва саҳобаларни бу байрам билан табрикламаганлар!

3)Мусулмонларнинг фақатгина Аллоҳ белгилаб берган икки муборак байрами бор:
—Рамазон байрами.
—Қурбон байрами.

4)Мусулмонларнинг тақвими Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йилларидан ҳисобланган “Ҳижрий йил” асосида белгиланади.
Янги йил асосида эмас!

5)Янги йил христианларнинг
“Исо-Аллоҳнинг ўғли”, деган ишончлари устига қурилган бўхтон байрамдир.
Ёки сиз ҳам Аллоҳга туҳмат қилганлар тоифасиданмисиз?

6)Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ким бир қавмга ўзини ўхшатса,бас у ўшалардандир.”
Абу Довуд ривояти.
Сиз кимларга тақлид қилмоқдасиз?

7)Динимиздаги 4 мазҳабда ҳам Янги йил нишонлашга руҳсат берилмаган.
Арча ясатиш жоиз кўрилмаган.
Сиз қайси мазҳабдансиз.
Ёки бе мазҳабмисиз?

8)Янги йил нишонлаётганингизда ўлим келиб қолса тавба қилишга улгурасизми.
Аллоҳга нима деб важ-карсон қиласиз?

9)Биз христианларга ўхшаб,фақатгина Исо алайҳиссаломга эмас Аллоҳнинг бутун пайғамбарларига иймон келтирганмиз.
Ёки сиз фақатгина Исо алайҳиссаломга ишонасизми?

“Аллоҳнинг пайғамбарларини бирорталарини ажратмаймиз”
Бақаро сураси 285-оят.

10)Сиз мусулмонларга зулм қилаётган золимларнинг байрамини нишонлашга улар билан бир кунда байрам қилишга уялмайсизми?

“Зулм қилганларга мойил бўлманглар.
Яна сизни дўзах олови тутмасин.
Сиз учун Аллоҳдан Ўзга дўст йўқ.
Сўнгра ёрдам берилмайсизлар”!
Ҳуд сураси 113 оят.

Янги йил нишонлашни умматга ҳалоллаб берганлардан сўранг:
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ёки бирорта саҳоба янги йил нишонлаганмилар?
Қуръонда мусулмонларнинг байрамлари ва муборак кечалари билан бирга янги йил ҳам ёритилганми?
Агар жавоблари ҳа бўлса улар динимизга бўхтон қилганлари етмагандек ҳабибимизга ва қуръонимизга ҳам очиқ бўхтон қилишибди.
ИШОНМАНГ!

Аллоҳга қайтинг.Шунча йиллик бузуқ,ботил ақидангиздан воз кечинг.
Иймонингизни бир кечадаги ўйин-кулгуга сотманг.
Ибодатларингизни арча атрофида ёки янги йил дастурхони атрофида кулини кўкка совурманг.

Қиёмат яқин,Азоб шиддатли.
Ғайридинларни байрамини нишонлашда Аллоҳдан ҳаё қилинг!

•Осиё Абдулазим қизи
#менмусулмонман
#менянгийилнишонламайман
#янгийилҳаром
@Vardatul_jannah