Get Mystery Box with random crypto!

'ЧОРШАНБА КУНИ ИШ БОШЛАСАНГ ЯХШИ БЎЛАДИ'МИ? #қисқа_савол_жавоб | Elyorjon Domla

"ЧОРШАНБА КУНИ ИШ БОШЛАСАНГ ЯХШИ БЎЛАДИ"МИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен устачилик қиламан. Бир кишидан эшитиб қолдим. Сешанба куни янги иш бошлама, зиён кўрасан, ишинг юришмайди. Чоршанба куни иш бошласанг яхши, бўлади” деб китобда ўқиганман деди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сешанба куни ёки ҳафтанинг бошқа бирор кунида иш бошласа зиён кўриши ҳақида бирор саҳиҳ ҳадис ёки асарда кўрсатма йўқ. Балки, динимизда ҳафта кунлари ва ойлар билан шумланишдан қайтарилган. Баъзи олимлар аҳамиятли ишларни чоршанба кунида бошлашни тавсия қилиб, бунга “Қайси бир иш чоршарба куни бошланса албатта мукаммал бўлади”, - мазмунидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар. Лекин муҳаддис уламолар ушбу ривоят тўқима эканини таъкидлашган. Шунинг учун мусулмон инсон иши ривож топишини истаса бунинг сабабларини ушлаши, ҳалол меҳнат қилиши, алдовдан ва бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиши ва Аллоҳ таолодан ишининг баракотини сўраши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar