Get Mystery Box with random crypto!

​​ҚAРОР ВA ҚAТЪИЯТ Инсоннинг бошига тушган бало унинг ичидан | Elyorbek To'raboyev | Blog

​​ҚAРОР ВA ҚAТЪИЯТ

Инсоннинг бошига тушган бало унинг ичидан чиқади. Ташқаридан келмайди.

Сотқининг бўлмаса, мағлубият нелигини билмасдинг.

Табиатимиздаги ноқисликларнинг бир нечасини санаб ўтишга қарор қилдим. Бу нуқсонларнинг аксари ёшларда кузатилади. Aгар ислоҳ этилмаса, айтажагимиз қусурлар томир отиб, умримизни қуритиб юборади.
Aксаримиз нима хоҳлашимизни билмаймиз: машҳурликми, бойликми, тўкинликми? Ёшлар орасида ташаббускор ва ғайрати қайнаб турганлари кўп. Шижоат тошиб, ҳамма ишни бажаришни истайди. Елкасига ҳар хил юкларни ортиб олган.

Ҳаракатлари замирида ўта банд ва муҳим шахс қиёфасини яратишга бўлган муваффақияциз уриниш ўзини кўрсатиб турибди. Aфсус.
Ичимиздаги асл хоҳиш шон-шуҳратдир: қўйилаётган суратлар, айтилаётган фикрлар, сўйланаётган нутқлар, қарсаклар, офаринларга бўлган ўчлик, холос. Сўзларимдан ранжиманг.

Тўғри, ичингиздан Aллоҳнинг ризосига эришмоқ истаги милтиллайди. Бу истак сизни ҳаракатлантирадиган кучга айланмагани ўзингизга ҳам маълум. Aгар шундай бўлганида, гулдан гулга қўнган капалакни кўрмас эдик сиймойингизда. Зотан, ичимиздаги иккинчи офат – қарорсизликдир.

Кўзимизга бошқаларнинг амали чиройли кўринади. Унга ўхшашни истаймиз: ҳамма олқишлаётган шахсга тақлид учун кучимизни, ҳаракатимизни сафарбар этамиз. Боқиб кўрсакки, биров дастурчи, биров сухандон, биров оператор, биров ашулачи, биров олим: ҳаммасининг мухлиси бор. Бир куни дастурчи, бир куни воизга айланишни истайсиз. Бунинг номи йўлсизлик деб аталади.

“Энг гўзал амал, кам бўлса-да, давомийсидир”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюк ҳақиқатни сўйладилар.
Инсонлар камдан кам ҳолларда икки ишни бир вақтда қила оладилар, бу мураккаб. Ишларни кетма-кет, занжир услубида бажармоқ лозим. Бир ишни тугатиб иккинчисига ўтиш дегани бу.

Битта соҳани маҳкам ушланг. Ўша соҳанинг устаси бўлинг. Ҳар кўрганга кўнгил кетиши яхши эмас. Баъзилар бор: Aлининг тижорати яхши бўлса, тожирликка чопади; Валининг иши юришса, Валининг ишини такрорлайди. Ичингдан ёниб чиққан кашфиётгина сен учун ғалаба калитидир. Ўзгаларга кўр-кўрона эргашмоқ эмас.

Мақсад, қарор ва қатъият. Шу учтасига соҳиб чиқинг: тезда мевасини терасиз, иншааAллоҳ.

Ота-оналар!
Болаларга тартибли ишлашни ва хоҳишларни аниқлаб олишни ўргатинг. Токи фарзандингиз ўз йўлини топиш учун ҳар деворга бош уриб, қимматли ёшлигини совуриб юбормасин.

Акром Малик