Get Mystery Box with random crypto!

ЕНГАМАН Наҳот имконсиз эди, Сен билан бирга бўлмоқ. Эришмаган | Элшод Ҳалилов Шеьрлари

ЕНГАМАН

Наҳот имконсиз эди,
Сен билан бирга бўлмоқ.
Эришмаган севгимни,
Дардим билан енгаман.

Кечдимми муҳаббатдан,
Куйдиргувчи офатдан,
Кўрдим наҳот тақдирдан,
Дардим билан енгаман.

Бунча керакми азоб,
Дедим доим ўзимга,
Энди-чи ичим зардоб,
Дардим билан енгаман.

Ёниб кетди юрагим,
Борми кимга керагим,
Қолмас энди дарагим,
Дардим билан енгаман.

Ташлаб қўйиб қадамим,
Рад жавобин эшитдим,
Ўйлаб кўриб барчасин,
Дардим билан енгаман.

Вақт ўтса ўтаверсин,
Қалб алам ютаверсин,
Кўз излаб кутаверсин,
Дардим билан енгаман.

Аламларда қоврилдим,
Юрак кетмоқ истайди,
Чарчаб кетдим баридан,
Дардим билан енгаман.

Афсус қолдим армонда,
Балки ўзим ёмонда,
Айтмай севги розимни,
Дардим билан енгаман.

Орадан йиллар ўтди,
Юзлаштирди кечалар,
У ўзга қўлин тутди,
Дардим билан енгаман.

Кор қилмади топганим,
Севгим арзон сотганим,
Пулни аяб ётганим,
Дардим билан енгаман.

Шундай деб юравердим,
Севиб тониб туравердим,
Бойлик топган вақтимда,
Тақдирга кўнавердим.
21.08.2019йил.9:15.