Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲ ЕТАРЛИ. Жабр қилсангиз қилинг, Майли юрагим тилинг, Фақ | Элшод Ҳалилов Шеьрлари

АЛЛОҲ ЕТАРЛИ.

Жабр қилсангиз қилинг,
Майли юрагим тилинг,
Фақат сўзимни билинг,
Менга Аллоҳ етарли.

Ҳар балодан асрайди,
Йиқилганда ярайди,
Ётиб қолсам қарайди,
Менга Аллоҳ етарли.

Душман ғийбатим қилсин,
Тўлиб тошибда кулсин,
Номардларга ош бўлсин,
Менга Аллоҳ етарли.

Бой бўлганлар бой бўлсин,
Ким пул ортидан қувсин,
Давру давронин сурсин,
Менга Аллоҳ етарли.

Иши юришмаса арз,
Эслар бўлганда қарз,
Номозни қилмайди фарз,
Менга Аллоҳ етарли.

Бориб қолиб дўзахга,
Юзин буришар бахтга,
Элшод бормайди тахтга,
Менга Аллоҳ етарли.

Шайтон йўлинг пойлайди,
Гуноҳ томон чорлайди,
Йўлларингни бойлайди,
Менга Аллоҳ етарли.
31.01.2020йил.20:19.

2021 йилда чоп этилган “Севаман сени” китобидан.
Муаллиф: Элшод Ҳалилов.