Get Mystery Box with random crypto!

Машарипов ва Ғаниев жамоасида ғалаба Бугун БАА Про лигасида н | EF

Машарипов ва Ғаниев жамоасида ғалаба

Бугун БАА Про лигасида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. 14-тур доирасида «Шабоб Ал-Аҳли» ўз майдонида «Ал Иттиҳод Калба» жамоасини қабул қилди.
Мазкур баҳсда мезбонлар сафидаги ҳамюртларимиз Азиз Ғаниев асосий таркибда майдонга тушди. Клубнинг яна бир янги аъзоси Жалолиддин Машарипов 72-дақиқадан ўйинга қўшилди.
Учрашувда мезбонлар Муҳаммад Жума ҳамда Мажид Ҳасаннинг голлари эвазига ғалабани қўлга киритди.
Ушбу матчдан кейин Ғаниев ва Машарипов жамоасининг очколари сони 22 тага етди ва 6-ўринга кўтарилиб олди. «Ал Иттиҳод Калба» эса 19 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Про лига пешқадами эса ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп сураётган «Шаржа» клуби ҳисобланади. Унинг ҳисобида 32 очко бор.

Телеграм каналимизга обуна бўлинг @effectuzsport