2023-04-16 13:47:07
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан тадбиркорлик субъектларининг биноларида қуёш панелларини ўрнатиш учун 16 млрд. 105 млн. сўм миқдорида кредит ажратилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда банк ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди:
2023 йил 1 мартдан қуйидаги “Яшил молиялаштириш” банк маҳсулотлари жорий қилинди:
Биринчи: “Яшил истеъмол” кредит маҳсулоти
Ўтган вақт мобайнида жисмоний шахсларга миллий валютада Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкасида, 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилди.
Иккинчи: Муқобил энергия - 1 кредит маҳсулоти
Микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларига миллий валютада 200,0 млн.сўмгача, 21 фоиз устама ва 3 ойгача имтиёзли давр билан 12 ойгача муддатга берилади.
Учинчи: Муқобил энергия - 2 кредит маҳсулоти
Микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларига миллий валютада 500,0 млн. сўмгача, 23,9 фоиз ва 6 ойгача имтиёзли давр билан 60 ойгача муддатга берилади.
Тўртинчи: Муқобил энергия - 3 кредит маҳсулоти
Микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларига миллий валютада 300 млн. сўмгача, 21 фоиз устама ва 6 ойгача имтиёзли давр билан, 36 ойгача муддатга берилади.
Telegram | Instagram | YouТube | Sport
6.1K views10:47