Get Mystery Box with random crypto!

«Ногирон деб менсишмаяпти» — Имконияти чекланган тадбиркор дар | EFFECT.UZ | Расмий канал

«Ногирон деб менсишмаяпти» — Имконияти чекланган тадбиркор дардини ким эшитади?

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг Ғафур Ғулом маҳалласида истиқомат қилаётган имконияти чекланган фуқаро бир неча йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади ва шу ҳалол меҳнати ортидан унинг “қора қозони” қайнаб турибди.

Биринчи гуруҳ ногирон бўлишига қарамай, Бекзод Набиев ўз ишининг устасига айланган ва у Президент томонидан тадбиркорларга яратилган имкониятдан фойдаланиш истагида кўплаб давлат ташкилотларининг эшигини “таққилатган”, аммо имкониятлар эшиклари ҳалигача ёпиқ...

Солиқдан тортиб, ҳокимиятгача чиқдим, мени ногиронлигим учун менсишмаяпти. Агарда мен ўйлаган режа амалга ошса, тўрт нафар ишсиз ногиронларни иш билан таъминлаган бўлар эдим”, — дейди Бекзод Набиев.

Кўзлари 20 маротаба операция бўлишига қарамай, ўз ташаббуси билан тўрт нафар иш ўрни яратаман деб турган тадбиркорга нима учун имконият берилмаяпти?

Тўлиқ видео

EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: @effectuz