Get Mystery Box with random crypto!

Андижон полкасига ўйнайдиган янгиликлар — Абдураҳмоновнинг вил | EFFECT.UZ | Расмий канал

Андижон полкасига ўйнайдиган янгиликлар — Абдураҳмоновнинг вилоятида катта ўзгариш!

Мустақиллик байрами арафасида Андижон вилоятида “Baror” бренди остида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқараётган Асака текстил фабрикаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, фабрикани очиб берди.

Эндиликда 13 гектарга қурилган фабрикада ишлаб, даромад топувчилар сони 2000 нафардан ортиши кутилмоқда.

Янги – йигирув, ип калава ҳамда момиқ сочиқ ишлаб чиқариш цехларининг ишга туширилиши натижасида эса йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллиондан 45 миллион долларгача кўтарилиб, йиллик экспорт ҳажми ҳам тўрт баробарга ортадиган бўлди.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар ҳозирда Туркия, Хитой, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳамда Европанинг бир қатор давлатларига экспорт қилинмоқда.

Тўлиқ видео

EFFECT.UZ'ни Telegram орқали кузатиб боринг: @effectuz