Get Mystery Box with random crypto!

Асқад Мухтор ижодига бағишланган саҳифаси 8 марта ичига тикилг | Yo'qotishlar

Асқад Мухтор ижодига бағишланган саҳифаси 8 марта ичига тикилган 8-синф Адабиёт дарслигини Фейсбукда роса ҳайп қилишяпти. Бу хато учун ҳаммани айбдор қилиб чиқишяпти. Лекин билишмайдики, ўша брак дарслик китоб Ўзбекистонда ягона бўлиши ҳам мумкин.

Битта синф учун мўлжалланган ўзбек тилидаги бирор дарслик ярим миллион дона тиражда печать қилинади. 2019 йилда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа уйида чоп этилган ўша 8-синф учун мўлжалланган 500 минг дона Адабиёт дарслигининг атиги БИР ДОНАСИ мана шунақа брак бўлиши мумкин, десам ишонасизми? Бошқа шунақа брак топилмаслиги ҳам мумкин. Бўлса ҳам узоғи 10-20 тача бўлади.

Ва бунда дарслик муаллифларининг айби йўқ. Ўша саҳифалар ҳаммаси бир хил ва таассуфки, бошқа саҳифаларни ўрнига тикиб юборилган. Видеони уйимдагилар кўраётганда, ўша саҳифа ё 4 та ё 8 та бўлади дедим, айтганимдек, 8 та бўлиб чиқди.

Айримларнинг хабари бўлмаслиги мумкин: дарслик варақлари дафтарларга бўлиб чоп этилади, дафтарлар тикилади кейин ёнма-ён елимлаб чиқилади. Кимнинг эсида бўлса, мактабда дарсликни варақлаб кела туриб, айрим саҳифаларнинг ички ҳошиялари ёпишиб қолганини кўп кўрганмиз — ўша ёнма-ён дафтар саҳифалари бир-бирига елимланган бўлади.

Китоб босиш технологик жараён ва инсон омили бор, браклар бўлиши табиий. Дарсликлар саҳифалари — дафтарлар маълум кетма-кетликда станокка одам томонида жойлаштириб борилади, станок уларни устма-уст тахлайди ва елимлайди ё тикади. Бунда қўлда 1-лотокка 1-дафтар, 2-лотокка 2-дафтар ва ҳ.к. тартибда солиб бориш керак. Кимдир, айтайлик, ёш боласини типография олиб келган бўлса, ё бошқа биров билибми-билмайми, Асқад Мухтор ижодига бағишланган саҳифаси бор дафтарни 1, 2, 3, 4-лотокка солиб юборган. Шу холос.

Тушунмаган одамлар ҳаммани, ҳаттоки президентгача айбдор қилиб коммент ёзишяпти.

(c) Шуҳрат Шокиржонов, Kun.uz муҳбири

@education_losses