2023-03-20 17:16:09
#parcha
Махбус дилеммаси
"Махбус дилеммаси" куйидаги холатни таьрифлайди: котилликда гумон килиниб хибсга олинган
икки киши алохида сурок килиниши учун зудлик билан турли хоналарга олиб борилади. Иккаласига карши хам далиллар унчалик ишонарли эмас ва полиция уларнинг
икрор булишини кутмокда. Агар гумонланувчилардан бири бошкасини жиноят бошловчиси сифатида курсатса, хукук-тартибот органлари у билан келишишга тайёр.
Агар иккаласи хам шеригига карши курсатма беришдан бош тортса, полиция иккаласини ноконуний
курол саклаганликда айблайди, бу эса беш йиллик камок жазоси дегани. Агар айбига икрор булишса, иккаласи хам котиллик учун йигирма беш йилга озодликдан махрум
этилади. Кимки айбни бошкасига тункаса, жиноятга шериклик килгани учун уч йил, шериги эса умрбод камок жазосига хукм килинади. Хуш, вазият кайси сценарий буйича кетади?
Шубхасиз, хеч нима демаслик иккала томон учун хам энг фойдали йул. Бирок улар бошкача йул тутади.
Иккаласи хам чукур уйларга шунгийди. А исмли махбус уйлай бошлайди: агар шериги полицияга хеч нарса демаса, у шеригини сотиб, узи уч йиллик камок билан кутулиш имкониятига эга булади. Кейин эса "Шеригим хам шундай уйлаетган булса-чи", дейди. Агар шундай булса, айбни тан олиш ва шу оркали жиноят учун бутун жавобгарлик узининг зиммасида колиб кетишидан сакланиш - яхширок йул. Дархакикат, шерик нима килмасин, жиноятни тан
олиш унинг учун энг яхши стратегик йулдир: жиноятни тан олиш уни ё уч йиллик камокка туширади (агар шериги огиз очмаса) ёки умрбод камокдан кутулишга (агар шериги
уни сотса) имкон беради.
Б исмли махбусда хам айни шу мотивлар булиши аник. Натижада иккаласи хам жиноятни тан олади ва иккаласи хам йигирма беш йилга озодликдан махрум килинади.
Аммо улар факат беш йил билан кутулиб колишлари хам мумкин эди. Кизиги, иккаласиям бу холатда мантиксиз иш килмади.
Ушбу модель шахсий манфаатга тийиксиз интилищ ачинарли окибатларга олиб келишини тушунтиради.
Чарльз Уилан
“Ялонғоч иқтисодиёт” (naked economics) китобидан.
21 viewsMuhammad Yusupovich, 14:16