Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда 'Урганч шаҳрида ёш дарахтларни таги бетон | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Ижтимоий тармоқларда "Урганч шаҳрида ёш дарахтларни таги бетонлаб ташланибди" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатилган дарахтларнинг таг қисми бетонлардан халос қилиниб, суғориш ишлари олиб борилди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати