Get Mystery Box with random crypto!

Ургут тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Ургут тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат бўлими давлат инспекторлари томонидан туман ҳудудида кузатув рейд тадбири олиб борилди.

Рейд тадбири давомида “Чағизмон” маҳалласининг даштли ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ер майдонидан шу маҳаллада яшовчи фуқаро Т.Ш ўз бошқарувида бўлган экскаватор ёрдамида ноқонуний тарзда тупроқ аралашмасини қазиб олиб, юк ташувчи техника воситаларига юклаб беришаётганлиги аниқланди.

Шу боис фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарида жарима белгиланди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати