Get Mystery Box with random crypto!

2022 йил 23-25 ноябр кунлари “Олима” хотин -қизлар уюшмаси, ОW | Ecobiome R&D

2022 йил 23-25 ноябр кунлари “Олима” хотин -қизлар уюшмаси, ОWСD Марказий Осиё миллий бўлими ва ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси томонидан ташкил этиладиган WССW2022 олима аёллар халқаро конференциясида иштирок этишга таклиф қиламиз.
Конференция “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда хотин -қизларнинг роли” мавзусига бағишланган. Мавзу доирасида илм-фан, технология ва инновациялар соҳасида илм-фан билан шуғулланувчи хотин -қизларнинг ролига урғу берилади.
Конференция талабалар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар,ишлаб чиқарувчилар, журналистлар ва сиёсатчилар учун соҳалараро платформани тақдим этади. Бу платформада барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва олима аёлларнинг роли муҳокама қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларга амалий ечимлар таклиф этилади.
Конференция SТЕМ соҳасида салоҳиятни ошириш имкониятини яратади. Шунингдек, фан ва технология бўйича янги ахлоқий стандартларни шакллантиришда гендер тенглигини таъминлашга урғу беради.