Get Mystery Box with random crypto!

Дилшод бой деган танишим бор эди. Қўли ҳаммаёққа етар, жуда кў | Jahongir Abdulkarim

Дилшод бой деган танишим бор эди. Қўли ҳаммаёққа етар, жуда кўп давлатлар билан ҳамкорликда тижорат қилар эди. Шу бойнинг яккаю ягона ўғли бор эди. Бола вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча- мунча дори наф қилмас эди. Бой бутун дунё кезиб ўғлини кўрсатмаган докторлари қолмади. Фарзанди оғир ҳасталикдан вафот этди. Докторлар боланинг мийясини ёриб касалик сабибини билиш учун бойдан рухсат олди. Мийяни ёриб докторлар касаллик сабабини аниқлаб бойга айтганда бойнинг ҳаёти бир умр надоматда ўтди.

Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун,текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:

"Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч.

Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.

Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан.

Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди..." - дебди.

Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.

Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор.

@ebdulkerim