Get Mystery Box with random crypto!

⚘Нафас йўллари касалликларида ⚘Райҳон таркибида катта миқдорд | Eastern Healer

⚘Нафас йўллари касалликларида

⚘Райҳон таркибида катта миқдорда мавжуд бўлганэфир мойлари ва витамин нафас йўллари бир қатор хасталикларини даволашда ҳам ёрдам беради. Ўпканинг турли хил шамоллашларида, бронх йўллари касалликларида ҳам фойдали шифобахш воситадир. Шунингдек, у турли юқумли касалликлар ва шамоллашларга қарши курашиш хусусиятига эга. Райҳон истеъмол қилинаётган антибиотиклар таъсирини янада яхшилайди. Ундан турли дамлама, ингаляция, компресс ва дока ҳўллаб малҳам воситаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

⚘ Райҳоннинг зарарлари

Ҳомиладор аёлларга райҳон истеъмол қилиш қатъиян ман этилади (бу ҳомилани барвақт тушишига олиб келиши мумкин).

Эмизикли оналар райҳонни суистеъмол қилишдан ўзларини тийишлари лозим.

Мактабгача ёшдаги болаларга райҳонни истеъмол қилиш учун бериш мақсадга мувофиқ бўлмайди.

Шубҳасиз райҳоннинг фойдаси, биринчи навбатда унинг ажойиб шифобахш хусусиятларида. Шунинг учун ҳам райҳонни истеъмол қилишда оқилона йўл тутинг ва саломат бўлинг! 

@easternhealer