Get Mystery Box with random crypto!

Бошқирдистонлик тадбиркорлар самарқандлик ишбилармонлар билан | Samarqand viloyati hokimligi

Бошқирдистонлик тадбиркорлар самарқандлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилади

Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Тимур Ҳакимов раҳбарлигидаги делегация Самарқандга келди.

Дастлаб Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида Бошқирдистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида В2В форматида ҳамкорлик учрашувлари ташкил этилди. Унда томонларнинг ўзаро имкониятлари, миграция масаласидаги жараёнлар ўрганилди.

Учрашувда икки давлат ишбилармонлари ўртасида келгусида ҳамкорлик қилиш борасида қатор келишувларга эришилди.