Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд давлат университетида Романовский номидаги Математик | Samarqand viloyati hokimligi

Самарқанд давлат университетида Романовский номидаги Математика институти Самарқанд бўлинмаси билан ҳамкорликда "Математик анализ ва унинг замонавий математик физикага тадбиқлари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади. Унда 10 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашишмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, илмий-амалий анжуман қатнашчиларини қутлади ва халқаро конференция ишига омад тилади.

Шунингдек, бугун қутлуғ 70 ёшини нишонлаётган математик таҳлил ва математик физика илмий мактаби асосчиси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, Дўстлик ордени соҳиби Саидаҳмад Норжигитович Лақаевни табриклади.