Get Mystery Box with random crypto!

Диққат эълон ! Ҳурматли Дўстлик тумани аҳолиси! Сизларни | Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali

Диққат эълон !

Ҳурматли Дўстлик тумани аҳолиси!

Сизларни 2023 йил 26 апрель куни соат 10:00да “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” шиори остида бўлиб ўтадиган "ВЕЛОМАРАФОН" га таклиф этамиз.

Мусобақа "Манас" МФЙ ҳудудидан бошланиб, Ёшлар инновацион майдонигача этиб белгиланган.

Веломарафонда эркак ва аёллар:
14-17 ёш
18-30 ёш
31-42 ёш
43 ёшдан юқори бўлган иштирокчилар қатнашиши мумкин.

Ҳар бир ёш тоифаси бўйича 1- 2- 3-4-5-6-7-8-9-10 ўринларни эгаллаган жами 80 нафар иштирокчиларга пул мукофотлари топширилади.

Ёш тоифаси бўйича қуйидаги мукофотлар
1-ўрин учун - 3 миллион сўм,
2-ўрин учун - 2 миллион сўм,
3-ўрин учун - 1 миллион сўм
4
-ўриндан 10-ўрингача бўлган иштирокчиларнинг ҳар бири 500 минг сўм пул маблағлари билан тақдирланади.

Веломарофон спорт мусобақаси иштирокчилари оқ кепка ва оқ футболкада бўлиш тавсия этилади.

Ўз кучингизни синаб кўринг ва кучли 10 таликда бўлиш имконияти ўз қўлингизда.

Мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш зарур.

Рўйхатдан ўтиш учун маҳаллангиздаги ёшлар етакчиларига ҳамда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
+99893 306-70-71 - Эркин,
+99893 292-71-01 - Рўзибой,
+99890 138-38-84 - Шерзод,
+99894
196-19-93 - Шухрат,
+99890 012-13-51 - Аброр
.