Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Абдулла Абдуҳалилов, Ўзбекистон ногиронлар асс | Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali

#befarqemasman

Абдулла Абдуҳалилов, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раисининг ўринбосари:

— Сўнгги йилардарда Ўзбекистон Президенти, ҳукумати томонидан ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаёт сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Биз буни янгиланаётган Конституция мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Эътибор беринг, амалдаги Конституциямизда "ногиронлиги бор шахс" тушунчалари умуман келтирилмаган. Таклиф қилинаётган Конституцияда ногиронлиги бор шахсларга алоҳида эътибор қаратилган. Бу мамлакатимизда яшаётган барча ногиронлиги бор шахсларда муайян бир фахр, ишонч туйғусини уйғотади, улар ўз келажагига ишонишни бошлайди. Айнан шундан келиб чиқиб, мен таклиф қилинаётган Конституцияга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman