Get Mystery Box with random crypto!

Дўстлик туманининг “Олтин водий” маҳалласидаги навбатдаги очил | Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali

Дўстлик туманининг “Олтин водий” маҳалласидаги навбатдаги очилиш тадбири Мунаввар Солиева номидаги 6-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.

Маросимда туман ҳокими Шавкат Дарвишев, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева ҳамда маҳалла фаоллари мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил олиб борилаётган, иш бошлаётган 180 ўринли боғча шундай ислоҳотларнинг натижаси эканини айтиб ўтишди.

Тадбир иштирокчилари боғчада яратилган шароитлар билан танишиди.

Очилиш маросимидан кейин иштирокчилар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | Facebook| Youtube