Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Элёр Иброҳимов, Қарши инновацион таълим униве | Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali

#befarqemasman

Элёр Иброҳимов, Қарши инновацион таълим университети проректори:

— Конституциявий қонун лойиҳасида таълим олиш ҳуқуқи ва имкониятлари кенгайтирилиб, ўқитувчиларнинг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, Конституциямизда олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи кафолатланмоқда. Ушбу норманинг киритилиши, албатта олий ўқув юрти ва илмий-тадқиқот муассасаларининг таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига давлат иштирокини чеклашга, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув жараёнидаги мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади. Мен ушбу ўзгаришларга бефарқ бўлмаган ҳолда барча юртдошларимизни бўлажак референдумда фаол иштирок этишга чорлайман!

@menbefarqemasman