Get Mystery Box with random crypto!

Dunyo Uz | Tezkor Xabarlar

Telegram kanalining logotibi dunyo_uz — Dunyo Uz | Tezkor Xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Муносабат
Даҳшат
Kanal manzili: @dunyo_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 201.89K
Kanalning ta’rifi

@Dunyo_uz Янгиликлар дунёсидан четда қолиб кетманг.❗ Бизнинг каналда фақат расмий ва муҳим янгиликлардан хабардор бўласиз.
Реклама хизмати учун👇
@otash_media_uz

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-13 05:44:08
Бугун 13 май Халқаро талабалар куни

Талабалик йиллари унутилмас ва бахтли бўлсин, билим ва тинимсиз ҳаракат севимли ва обрўли касбга етакласин!

Барча талабаларни табриклаймиз ва уларга осон ва муваффақиятли машғулотлар тилаймиз!


Канал: @Dunyo_uz
15.5K viewsedited  02:44
Ochish/sharhlash
2024-05-13 05:41:05
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ишдан бўшатилди

Путин Андрей Белоусовни Россия мудофаа вазири лавозимига тайинлашни таклиф этган.

Яқинда Россия-Украина уруши янги даражада бўлиши кутилмоқда.

Канал: @Dunyo_uz
15.0K viewsedited  02:41
Ochish/sharhlash
2024-05-12 13:50:35
Ҳаёт:

1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.

2.Вазият хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.

3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.

4.Яхшиси ҳали олдинда.

5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

Канал: @Dunyo_uz
15.5K viewsedited  10:50
Ochish/sharhlash
2024-05-12 13:49:56
Starlink шиддатли магнит бўрони туфайли “хизмат кўрсатиш сифати ёмонлашиши” ҳақида огоҳлантирди – Reuters.

Қуёш фаоллиги туфайли Ер сўнгги йигирма йилликдаги энг кучли геомагнит бўронни бошдан кечирмоқда, дея маълум қилди Илон Маск компанияси.

Тадбиркорнинг ўзи аллақачон Starlink сунъий йўлдошлари геомагнит бўрон туфайли қаттиқ босим остида қолганини, аммо барибир ўз вазифаларини бажараётганини маълум қилган.

АҚШ расмийлари 2003 йилдан бери энг даҳшатли бўрон эртага давом этиши, навигация тизимлари, электр тармоқлари ва сунъий йўлдош навигацияси учун хавф туғдириши ҳақида аллақачон огоҳлантирган.

Канал: @Dunyo_uz
15.6K viewsedited  10:49
Ochish/sharhlash
2024-05-12 13:11:59
Белгородда кўп қаватли турар жой биноси подезди қулади

Ижтимоий тармоқларда 10 қаватли уй вайрон бўлгани акс этган кадрлар тарқалмоқда. Камида беш киши ҳалок бўлган, 20 киши харобалар остида қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.

Белгород области губернатори Вячеслав Гладков бинога снаряд келиб урилганини маълум қилди. У ҳодисада Украина қуролли кучларини айблаган.

Аввалроқ шаҳарда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишга тушганди.

Канал: @Dunyo_uz
17.1K views10:11
Ochish/sharhlash
2024-05-12 09:56:23
Ёнғоқ баргининг фойдалари ҳақида биласизми?

Ичак дисбактериозида 10 грамм қуритилган ёнғоқ барги 1 литр қайнаган сувда 15 дақиқа дамланади. Сузиб, кунига 3 стакан ичилади.

Гижжаларни тушириш учун 1 ошқошиқ қуритилган ёнғоқ баргини бир стакан сувга солиб ўраб қўйинг, 2 соат ўтгач, сузилади ва кунига 3-4 маҳал 1 чой қошиқдан ичилади.

Канал: @Dunyo_uz
20.4K views06:56
Ochish/sharhlash
2024-05-10 12:49:08 #Даҳшат #Муносабат
8-синф Ўқувчиси она Бўлди боланинг Отаси 11-синф

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олди

Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган (2009-йилда туғилган) П.З. 2023-йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006-йилда туғилган Ш.Э. билан яқин муносабатда бўлган. 2024-йил 6-май куни шифохонада П.З. чақалоқ дунёга келтирган.
        
Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлсада) туман ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
            
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бундай тоифадаги жиноят иши доирасида вояга етмаган жабрланувчи шахсига оид бўлган бошқа маълумотларни ошкор қилиш ва тарқатиш қонунан тақиқланган ҳамда бола манфаатларига зид эканлигини эслатиб ўтамиз.

Канал: @Dunyo_uz
15.2K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2024-05-10 12:28:44
#Ана_холос

Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди.

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўғил фарзандли бўлди. Чақалоқнинг отаси шу тумандаги бошқа мактаб ўқувчиси. Ўқувчи қиз ҳозирда шифохонада.

Фарзандларингиз тарбиясига жиддий қаранглар, хурматли ота-оналар...

Канал: @Dunyo_uz
16.3K viewsedited  09:28
Ochish/sharhlash
2024-05-10 12:10:03
#Диққат

Кам таминланган оилаларга болалар нафақаси онлайн ариза бериш тартиби.

Канал: @Dunyo_uz
17.4K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2024-05-10 10:01:58
БААда америкаликлар казино ва бошқа қимор ўйинлари бўлган катта қимор курортини қуришни бошлади.

Рас Ал Хайма амирлигидаги Winn Al Marjan Яқин Шарқ минтақасидаги биринчи интеграциялашган ўйин курорти бўлади. Ушбу қирғоқ курорти Форс кўрфазидаги 62 гектарлик оролда Американинг Wynn Resorts компанияси томонидан Marjan ва RAK Hospitality Holding билан ҳамкорликда қурилмоқда. Тантанали очилиш 2027 йилнинг бошига режалаштирилган.

Канал: @Dunyo_uz
20.0K viewsedited  07:01
Ochish/sharhlash