Get Mystery Box with random crypto!

​#Қизиқ_маълумот. Хурмо ўзида мужассам қилган витамин ва фой | Dunyo Qorilari

​#Қизиқ_маълумот.

Хурмо ўзида мужассам қилган витамин ва фойдали озуқалар:
1. Fer- темир.
2. Vitamine B5-B3-B2-B1-A1
3. Calcium-кальций
4. Potassium
5. Fossfore –фосфор.
6. Manganese- магнезий.
7. Cuivre
8. Carbohydratum
9. Noyau
10. Fibre alimentaire
11. Magnisium
12. Proteine- протеин
13. Sucre- Глюкоза
14. Acide Amine.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг қуйидаги оятларида хурмони зикр қилган.
"Биз осмондан баракотли сув — ёмғир ёғдириб, тизилган (мевали) новдалари бўлган баланд ҳурмоларни ундириб-ўстирдик" (Қоф сураси, 10-оят).
"Мевалари ғарқ пишган хурмо дарахтлари ичида қўйиб қўйилурмисиз (яъни, шундай нозу неъматлардан фойдаланиб мангу яшайверамиз, деб ўйлайсизларми)?!" (Шуъаро сураси, 148-оят).
"(Мана шу қуриб қолган) хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар" (Марям сураси, 25 оят).
"Сизлар маст қилгувчи (ароқни) ҳам гўзал-ҳалол ризқ(нинг ўзини) ҳам хурмо ва узумларнинг меваларидан олурсизлар. Албатта, бунда ҳам ақл юритадиган қавм учун оят-ибрат бордир" (Наҳл сураси, 67-оят).

Хурмонинг ҳадисдаги зикри:

– Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонгда ажвадан еттита еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
– Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир. Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир» ёки «аҳли оч қолибди» деб икки ё уч марта айтдилар.
Имом Муслим ривояти.

– Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачонки бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– «Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар, агар топа олмасанглар, ҳеч бўлмаса ширин сўз билан», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

@Dunyo_Qorilari_Official

Яқинларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•✿••❁ ❁••✿•┈•┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEcTJHzT29SAHgYccg