Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 203 670 нафар ч | Dunyo bo'ylab.| On

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 203 670 нафар чақалоқ туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Январь-март ойларида туғилганлар: 

•    Ўғил болалар сони – 104 777 нафар;

•    Қиз болалар сони – 98 893 нафар.

Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган – 24 265 нафар. Энг кам туғилиш Сирдарё вилоятида қайд этилган – 5 422 нафар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи чорагида 57 873 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2015 тага кам.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

https://t.me/Dunyo_boylab_kanal