Get Mystery Box with random crypto!

​​ ДТМ салкам 1 млрд сўмлик биология миллий сертификат имтиҳон | DTM

​​ ДТМ салкам 1 млрд сўмлик биология миллий сертификат имтиҳонлари пулларидан қуруқ қолди. Аммо адолат учун халқ уни дуо қилмоқда!

10-июн куни биология фанидан миллий сертификат олиш учун 2473 та талабгорлар тест синовида иштирок этган ва уларнинг ҳар бири 367.500 сўмдан тўлов қилишган. Жами 908 827 500 сўм. Энди бу сумманинг барчаси ўз эгаларига қайтариб берилади.

Талабгорларнинг тўлови қуйидаги тартибда қайтарилади:

1. Дастлаб талабгорнинг ўзи мурожаат этаётганлигини тасдиқлаш мақсадида талабгор томонидан tq.dtm.uz сайтига паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) киритилиб, “Aриза тўлдириш” тугмаси босилади.

2. Киритилган паспорт маълумотлар 10-июн куни биология фани бўйича миллий сертификат имтиҳонида иштирок этган талабгорга тегишли бўлса, мазкур паспорт маълумотлари бириктирилган телефон рақамига СМС хабар юборилади ва СМС хабардаги 5 хонали рақамни тизимни киритиш орқали талабгорнинг ўзи мурожаат этаётганлиги тасдиқланади.

Сўнгра ариза тўлдириш ойнасига:

тўлов қайтарилиши керак бўлган пластик карта рақами;
пластик карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми;
пластик карта очилган банкнинг СТИРи (ИННси);
банк МФОси;
банкнинг транзит ҳисоб рақами;
қўшимча телефон рақами (зарур ҳолларда боғланиш учун) киритилиб, “Aриза шакллантириш” тугмаси босилади.

Шундан сўнг ариза шакллантирилади ва тўловни қайтариш бўйича онлайн ариза бериш жараёни якунланади.

Aриза қабул қилингандан сўнг 15 кун ичида аризада келтирилган карта рақамига тўлов тўлиқ қайтарилади.

Қойиле, 1 марталик миллий сертификат имтиҳони ташкил этиш орқали миллиардлаб пул ишлаш мумкин экан.

Энг зўр абитуриентлар гуруҳи

@DTM_UZ_Ona_tili_adabiyot