Get Mystery Box with random crypto!

Битта ҳолатда абитуриент четлатилган, қолган ҳолатларда саволл | DTM

Битта ҳолатда абитуриент четлатилган, қолган ҳолатларда саволлар эски

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган тест саволлари бўйича баёнот берди. Унда айтилишича, математика, биология ва кимёдан тарқалган тест саволларининг расмлари ўрганиб чиқилган.

4 та ҳолатда саволлар ё ўтган йилги, ё аввал ўтказилган диагностик тестдан олинган. Аммо бугун бўлиб ўтган тестда бундай саволлар тушмаган.

Битта ҳолатда эса ҳақиқатдан бугунги тест синовларидан олинган биология фани бўйича саволларнинг расми тарқалган. Ушбу абитуриент Наманганда тестга кирган ва телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

Ҳурматли абитуриентлар, илтимос, энг аввало ўз билимингизга ишонинг, қинғир йўллардан фойдаланманг.

Шунингдек, мабодо ён-атрофингизда кимдир телефон, шпаргалкадан фойдаланаётганини кўриб қолсангиз, албатта назоратчиларга бу ҳақда хабар беринг. Истиҳола қилманг, хижолат бўлманг. Ҳаммамиз биргаликда курашмасак, бу иллатнинг олдини ололмаймиз.