Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Тошкент шаҳар ҳалқ таълими бош бошкармаси бошлиғи вазифаси | DTM test savollari

​​​​Тошкент шаҳар ҳалқ таълими бош бошкармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш учун янги рахбар тайинланди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарияти ва барча туман халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар ва унинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Тошкент шаҳар халқ таълими тизими масъул ходимлари, мактаб директорлари ва педагоглар олдида турган долзарб вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Сўнгра ҳозирги кунда вакант бўлган Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш Яшин Султоновга юклатилди.

Мазкур тайинловга қадар Яшин Султонов Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Ўқув-таълим-таъминот” ДУК директори вазифасида фаолият юритган. 

Йиғилиш сўнгида, янги раҳбарга пойтахт мактабларида таълим сифатини яхшилаш, мактаб таълимини ривожлантириш ҳамда намунавий даражага олиб чиқиш борасида тегишли вазифалар юклатилди.

@DTM_test_savollari