Get Mystery Box with random crypto!

Ўзлаштириши паст бўлган болалар билан ишлайдиган ўқитувчилар у | DTM test savollari

Ўзлаштириши паст бўлган болалар билан ишлайдиган ўқитувчилар учун тавсиялар:

Синфда ҳар қандай бақиришлар, айбловлар ва койишлардан холи муҳитни яратингки, бола бу ерда ўзини эркин ҳис этсин;

Индивидуал ёндашувни ҳисобга олган ҳолда хотиржамлик билан бир хил суръатда дарс ўтинг;

Болага нисбатан хушмуомалалик ва сабр-тоқатли бўлишга интилинг (устозлик касбининг машаққати ва шарафи айнан шу ерда жамланган);

Бундай болаларга вазифалар берганингизда имкон қадар вақтни чегаралаб қўйманг, агар вақт тугаган тақдирда ҳам уларга охиригача бажаришларига қўйиб беринг;

Улардан саволга тезда жавоб беришларини талаб қилманг;

Бундай болалар кўрсатган оддий муваффақиятларини ҳам синфда мақтанг, бу улардаги ўзига бўлган ишончни оширади;

Дарс давомида ёш ўқувчилардаги ақлий толиқишни камайтириш мақсадида жисмоний машқлар билан шуғуллантиришни унутманг;

Таннаффус қўнғироғи чалингандан сўнг болаларни ушлаб ўтирманг, чунки уларнинг диққати аллақачон чалғиб бўлган бўлади;

Ўзлаштириши паст ўқувчиларни “тезлик учун” овоз чиқариб ўқишини текширманг, айниқса буни қолган синфдошлари олдида қилманг. Агар ўқиши секин бўлса, алоҳида шуғулланганингиз маъқул;

Уйга вазифаларни болаларнинг ёшига мос равишда беринг ёки уйга вазифаларни кўп бермаганингиз маъқул. Чунки бу бошланғич синф ўқувчиларини ўқишдан бездириши мумкин. Шундай қилингки, ўқишга келиш улар учун хурсандчилик билан қарши олинадиган лаҳзалар бўлсин;

Ўзлаштириши суст болалар топшириқ бажараётганларида уларни чалғитманг ёки аралашманг;

Дарсдан кейинги узайтирилган (продленка) машғулотларда болани мажбурлаб қолдирманг.

@Dtm_test_savollari